_Бир юз эллик киши бирдан кўздан ғойиб бўлишини тассаввур эта оласизми? Ана шундай ҳодисаларга кўпчилик гувоҳ ҳам бўлишган. Гувоҳлар қалин булут шакилидаги ёруғ туман одамлар тўдасини қоплаб олганини аниқ кўришган. Бир зумда ўзидан нур таратган қуюқ масса тепасига кўтарилиб, кўздан йўқолган. Туман билан бирга британ армиясига қарашли баталон аскарлари ҳам гумдон бўлишган.
1915 йил 21 августда кундуз куни ўнлаб одамларнинг кўз ўнгида содир бўлган бу ҳодиса эллик йил мобайнида сир сақланган. Фақат 1967 йилга келиб Европа жанубидаги Дарданелл атрофида рўй берган ўша воқеа гувоҳларнинг кўрсатмалари билан эълон қилинди.
Одамларнинг оммавий тарзда йўқолиб қолиши сабаблари ҳозиргача аён бўлгани йўқ. Масалан, 1950 йили Америкадаги Руаннук қишлоғига кирган аскарлар уйларда шамлар ёниб турганини, дастурхонлардаги таомлар совумаганини кўришган… бироқ бутун бир қишлоқда биронта одамни учратишмаган. Дастлаб, улар қишлоқ аҳлини ҳиндулар қириб кетган деб ўйлашган, лекин на бир томчи қон, на бирорта майитни топишган. Фақат руҳонийнинг уйи ёнидаги дарахтга қинғир-қийшиқ ҳарфларда ўйиб ёзилган: “У бундай кўринишда эмас, кўриниши…” деган ёзув қолдирилган.
1923 йил 5 феврвлда Бразилиядаги Хоер-Верде қишлоғининг олти юз нафар йўқолган аҳолисини қидириш ҳеч қандай натижа бермагач, тўхтатилган эди. Қишлоқдаги мактаб доскасида эса: “Нажот йўқ”, деган ёзув қолган холос.
— Бу воқеалар борасида биз фақат фарзандларимизга айтишимиз мумкин, уларни илмий жиҳатдан тушинтиришга ҳали ожизмиз,- дейди Хитойда одамларнинг оммавий тарзда йўқолиб қолиши ҳодсасини кўп йиллардан буён тадқиқ қилиб келаётган тарих фанлари доктори Цзун Ли.
— Масалан 1937 йили Нанкин яқинида уч минг хитой аскарининг йўқолиб қолганини қаддай изоҳлаш мумкин? Улар шаҳардан темирйўл бекатига йўл олишган аммо қайтиб келишмаган.
Ўша йили Гуандадан юзлаб йўловчилар билан Шанхайга йўл олган поезд бус-бутун гумдон бўлган. Ундан нақақат бирорта одам, хатто бир парча темир ҳам топилмаган.
Шунданг сўнг одамларнинг йўқолиб қолишига “қора туйниклар” сабабчи деб, Калифорния Университети профессори Жейн Линдсетт ўз фкрини баён этади, — Ерда гоҳида вақт ва маконнинг ўзгариши рўй бериб турадики, оқибатда бутун бир шаҳар бошқа ўлчамга ўтиб қолади. Ер юзида ўнлаб бундай “қора туйниклар” бор. Уларга баъзида алоҳида одамлар ҳам тушиб кетади. Бундан анча йил олдин Андроверда (Техас штати) Лидия Кимфельд деган ўттиз олти ёшли аёл йўқолиб қолган. Бир соатдан кейин унинг мурдаси шаҳардан минг километрча йироқдан топилган… уни ёриб кўришганда у аёл икки ой олдин вафот этгани аниқланди.
Бундай ғаройиб ҳодисаларнинг навбатдагиси 2001 йил Конгодаги Стому қишлоғида рўй берган. БМТ ходимлари инсонпарварлик ёрдами олиб келишганда қишлоқда бирорта одамни топишолмаган. Хатто уй ҳайвонлари ҳам кўринмаган. Фақат қабила бошлиғининг кулбасида кўмир билан шошилинч ёзилган, “Қочинглар! Бу…” деган ёзувни ўқишган. “Бу…” нималигини ёзишга қабила бошлиғи улгурмаган, шекилли…
Тайёрловчи:
Аббос ЙЎЛДОШЕВ.