КОНСТИТУЦИЯ – ЮРТИМИЗДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИНИНГ МУҲИМ ПОЙДЕВОРИ

Ижтимоий-сиёсий


Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон тумани Кенгаши томонидан 7-умумтаълим мактабида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Конституция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши аъзолари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Ж.Азизова олиб борди. Шундан сўнг туман Кенгаши раиси А.Ҳолиқов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ва унинг мамлакатимиз ижтимоий- сиёсий ҳаётидаги аҳамияти, унга асосланган қонунчилик тўғрисида маъруза қилди. Йиғилишда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтганлиги, ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конституциямиз билан боғлаш лозимлиги, Асосий Қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллик ва ривожланиш йўлини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берганлиги таъкидланди.
Давра суҳбати иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар

Добавить комментарий