СУВ — БЕБАҲО НЕЪМАТ, ундан оқилона фойдаланиш бурчимиз

Жамият
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Сув – энг бебаҳо неъматлардан бири. Об-ҳаёт дея бежиз айтилмайди. У табиат ва инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Халқ хўжалиги тармоқлари ривожини сувсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шундай экан, биз бу бойликдан оқилона фойдаланишимиз ва уни муҳофаза қилишимиз керак.

Ҳозирги кунда саноат ва қишлоқ хўжалиги жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Янги турар жойлар барпо этиляпти, ишлаб чиқариш корхонлари ишга тушириляпти. Натижада тоза сувдан фойдаланиш ўсиб бориш билан бир қаторда, ифлос сувлар ҳажми кўпаймоқда.

Маълумки, тоза сувнинг манбаи ер ости сувлари ҳисобланади. У халқимизнинг бебаҳо бойлиги, шу билан бирга, аҳолини, корхоналарни тоза сув билан таъминлайдиган воситадир. Ҳар хил касаллликларни даволашда курорт ва санаторийларда ер ости минерал сувларидан фойдаланилишини барчамиз яхши биламиз.

Туманимиз ҳудудида 140 га яқин артезиан қудуғи аҳолини тоза сув билан таъминлаб турибди. 30 артезиан қудуғидан эса сув кам бўлган вақтда суғориш ишларида фойдаланилади. Юқорида таъкидлаганимиздек, ер ости сувларидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг асосий буричидир.

Артезиан сувларининг доимий  тоза бўлиши учун санитария ҳимоя тўсиқлари мавжуд бўлиши даркор. Сувнинг тармоғидан доимий оқиб туришига йўл қўймаслик учун уларни бошқариш жумраклари билан жиҳозлаб, тез-тез таъмирлаб туришимиз зарур. Айрим ҳолларда фуқаролар автотранспорт воситаларини  махсус жойларда ювмайдилар, Улар тўғри келган жойда ичиш учун керакли бўлган сувдан фойдаланадилар. Бу исрофгарчиликдан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистон Республикасинг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига кўра, сув муҳофазасига барча бирдек масъул эканлигини яна бир бор эслатмоқчимиз. Ундан тежаб-тергаб, унумли фойдаланиш иқтисодиётимиз ривожи, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини унутмайлик.

Хамзабек Солиев, Бозорматов Санжарбек,

Шаҳрихон тумани экология  ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг бош мутахасислари.

 

Добавить комментарий