ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ТАЙЁР

Қишлоқ хўжалиги
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ

Жорий йилда ҳам ғаллачилик, пахтачилик ва деҳқончиликнинг бошқа соҳаларида юқори кўрсаткичларга эришиш учун туманимиз деҳқонлари айни кунларда қишлоқ хўжалигидаги долзарб тадбирларни уюшқоқлик билан амалга оширмоқдалар. Бу йил туманимизда 7132 гектар майдонда пахта етиштириш учун пухта тайёргарлик кўрилмоқда.  6905 гектар ерга экилган ғалла парвариши эса юксак агротехника тадбирлари асосида олиб бориляпти.

Албатта, экинлардан эртаки, мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда техникаларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис ҳам туманимизда техникаларни таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратилди. Мавжуд 130 та чопиқ трактори, 82 та чигит экиш сеялкаси, 130 та культиватор, 164 та тишли борона, 23 та пушта олгич, 32 та омоч, 25 та ер текислаш мосламалари, 38 та чизел, 24 та ОВХ, 22 та дон ўриш комбайни ва бошқа механизмлар қисқа фурсатларда сифатли таъмирдан чиқарилиб, баҳорги дала ишлари учун тахт қилиб қўйилди. Бу муҳим жараёнда механизатор ва таъмирловчиларнинг унумли меҳнат қилишлари учун қулай шароитлар яратилди, иссиқ овқатлар ташкил этилди.

Мухтасар қилиб айтганда, бу саъй-ҳаракатлар янги йилда туманимиз фермерларининг ўз олдига қўйган юксак мақсадларнинг рўёбга чиқиши, белгиланган шартномавий режаларнинг орттириб бажарилиши, энг асосийси, халқимиз дастурхони тўкин-сочин, турмуш фаровонлиги бунданда юксалишини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Аброрбек МИРЗАЕВ

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат

 хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси

 туман бўлими катта инспектори.

Добавить комментарий