Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 7 апрель – Халқаро саломатлик куни муносабати билан ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари иштирокида веломарафон ўтказилди.
Билим даргоҳларида меҳнат қилаётган ўқитувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг велоспорт турига қизиқишини ошириш ва оммавийлигини таъминлаш, велосипедга ошно тутинганлар сафини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 300 нафардан зиёд ҳаваскор велосипедчилар қатнашди.
Аёллар ўртасида 11-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Дилнозахон Мўминова марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Эркак ўқитувчилардан эса Фазлиддин Шарипов, Бобуржон Мамажонов ва Равшанбек Йўлдошевлар ғолиб бўлди.
Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари туҳфа этилди.