Жорий йилнинг 2-5 май кунлари Мўйноқ туманида “Ралли Мўйноқ – 2019” автопойгаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 120 нафардан ортиқ спортчи 70 га яқин авто-мото транспортларида иштирок этдилар. Мазкур мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Шаҳрихон автомобиль мактаби жамоаси қатнашиб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Қувонарлиси шундаки, “А-9” тоифали, мотор сиғими 2000 см3 гача бўлган автомобиллар пойгасида шаҳрихонлик Сардор Хўжаев (штурман: Акмал Жўраев) ғолиб бўлди. Ҳамюртларимизга Президент совғаси -“Нексия” автомашинаси тантанали тарзда топширилди. «А-8» класс мусобақалари бўйича эса Шаҳрихон автомобиль мактаби вакили Иброҳим Тўйчиев (штурман: Абдуманнон Казаков) 3-ўринни эгаллади. Уларга 7 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилди.
Р.МАТКАРИМОВ.
Шаҳрихон автомобиль мактаби бошлиғи