ЮКСАК МАЪНАВЯТЛИ АВЛОД ТАРБИЯСИ-ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Жамият

 

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Яқинда Шаҳрихон туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  3907-сонли қарори мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, мазкур муҳим ҳужжат асосида белгиланган чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Тадбир иштирокчилари ўқувчилар билан ишлашда дастурда белгилаб берилган “Ўз ўзини ривожлантириш куни” доирасида ҳар бир ўқувчининг иқтидорини кашф қилишга қаратилган тўгарак, клуб  ва секциялар фаолияти билан танишдилар. Мактабда «ZiyoNET» ахборот тармоғининг имкониятларидан унумли фойдаланиш, уни электрон китоблар билан янада бойитиш, ёшлар театр студиялари, рағбатлантириш услублари, турли ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, келажагимиз эгаларини ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш  каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар намойиш этилди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Семинарда туман халқ таълими бўлими мудири Р.Матбобоев   юқорида тилга олинган муҳим ҳужжат ижросини изчиллик билан таъминлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, бунинг учун таълим муассасаларида тўгараклар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича  қилинаётган ишларни давом эттириш каби муҳим вазифалар юзасидан сўз юритди.

Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.
Фото: Рустамбек АРАББОЕВ.

Тадбир унинг иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.

Алишер БОЗОРБОЕВ.

Добавить комментарий