Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Алишер Аббосов Шаҳрихоннинг энг истеъдодли ёшларидан бири ҳисобланади. Болалигидан санъатга меҳр қўйган Алишер қўшиқчилик йўналишида катта ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. У мамлакатимиз миқёсидаги бир қанча танловларда совриндор бўлган. Ўтган йили Испанияда ўтказилган мусиқа фестивалида эса 2-ўринни эгаллаган эди.
Яқинда Туркия давлатида бўлиб ўтган IV-халқаро танловда А.Аббосов академик вокал ва эстрада йўналиши бўйича олий совин — Гран-при соҳиби бўлди.
Алишерни эришган бу улкан ютуғи билан самимий табриклаймиз.