Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари вилоятимизда қўмондонлик штаб- ўқув машқи ўтказилмоқда. Уч кун давомида барча шаҳар ва туманларда давлат тузилмаларининг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда ҳамкорликда харакат қилиши амалий усулда бажарилиши бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатга асосан Шаҳрихон туманида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, шартли равишда содир бўлган кучли зилзила оқибатида тумандаги Бешмаҳалла МФЙдаги 100 та хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳаракатлари, Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини кўчаларида сув тошиш хавфини камайтириш мақсадида кўчаларга шағал ташиш, вайрон бўлган ҳудудларда ижтимоий соҳа инфратузилмасининг издан чиқиши, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ишлатувчи “Носирхон савдо файз” МЧЖ ҳамда ёниш-портлаш хавфи мавжуд “Вита инвест” МЧЖларда содир бўлган фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Азизбек ЯРКУЛОВ,Андижон вилояти ФВБ ЁХБ катта муҳандиси.
Ф.Яқубов, Шаҳрихон тумани ФВБ ЁХБ бошлиғи.