“БЕГОЙИМ БОЛАЖОНЛАРИ” Дўланликлар учун байрам совғаси бўлди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами Дўлан қишлоғи аҳолиси учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Яқинда мазкур маҳаллада тадбиркор Азизбек Аҳмедов томонидан барпо этилган янги “Бегойим болажонлари” нодавлат мактабгача таълим  ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур шодиёнада туман жамоатчилиги вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тантанада сўз олган туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов юртимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, барчани байрам билан  табриклади.

-А.Аҳмедов маҳалламиз ободлигига катта ҳисса қўшаётган тадбиркорларимиздан бири, — дейди МФЙ раиси М.Қосимов – Унинг саъй-харакати билан қисқа фурсатда замонавий муассаса қад ростлади. Бу ерда 3 та гуруҳда 75 нафар болажонлар тарбияланадилар. Улар учун муассасада барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Энг асосийси,  14 та янги иш ўрни яратилди.  Маҳалламиз аҳлининг, айниқса, ота-оналарнинг қувончи чексиз. Мухтасар қилиб айтганда, боғчанинг очилиши дўланликлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Тадбир асносида жажжи болажонлар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.

М.Ғозиев.

Добавить комментарий