“КИТОБ – ҲАЁТ ЙЎЛИМНИ ЁРИТУВЧИ ШАМЧИРОҚ”

Жамият

Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қилинаётган ишлар барчамизни қувонтирмоқда. Чунки, инсон билим ва дунёқарашининг кенгайишида китобнинг ўрни ниҳоятда катта. У бизни меҳнатсеварликка, матонатли бўлишга ундовчи, илм-фан сирларини мукаммал эгаллашимизда муҳим аҳамият касб этувчи манбаадир.

Яқинда мактабимизда 5 ижобий ташаббус ижроси доирасида “Китоб – ҳаёт йўлимни ёритувчи шамчироқ” номли тадбир ўтказилди. Унда иштирок этган ўқувчилар ўзлари мутолаа қилган асарлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Китобхонлик кечасида ёшлар томонидан мумтоз ва бугунги адабиётимиз намоёндаларининг шеърлари ифодали тарзда ўқилди. Бир сўз билан айтганда, мазкур маърифий тадбир жуда қизиқарли ўтди.

Ф.ИСМОНОВА,

38-умумтаълим мактаби кутубхоначиси.

Добавить комментарий