ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ – ФАҚАТ ЯХШИЛИК

Ўзбекистон

Шаҳрихонлик тадбиркор “YUNA PHARMA” дори — дармон фирмаси бош менеджери Норхон Ҳусанова Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ўз маҳалласи бўлган Ёнбош Дўрман МФЙда яшовчи 20 та кам таъминланган оилаларни 3 ой мобайнида озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашни ўз зиммасига олди.

Бугун саховатли тадбиркор ушбу оилаларга озиқ –овқат маҳсулотлари, дори ва антисептик воситалар, тиббий ниқоблар тарқатди.

Добавить комментарий