“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати хизмат сафари билан Шаҳрихон туманида бўлди ва туманда суюлтирилган газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шу куни маиший газ баллонга муҳтожлиги бўйича ариза билан мурожаат қилган 5 нафар фуқарога маиший газ баллонлари берилди.
“-Тўғриси, филиалга ариза билан мурожаат қилганимга анча бўлганди. Менга порталга ёз ёки ҳокимиятга бор, дейишди. Лекин мен сабр билан кутдим. Мана ўзлари келиб ташлаб кетишди”—дейди “Сегаза” МФЙ “Сегаза” кўчасида яшовчи фуқаро Аъзамжон Саидов.
Мазкур маиший газ баллонлари “Сегаза” МФЙ ўрамидаги фуқароларга ижара шартномаси асосида ажратилди. Шу билан, тумандаги истеъмолчилар сони яна 5 тага кўпайди. Бугун тумандаги 43 802нафар истеъмолчида 52 747 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, истеъмолчиларнинг газ баллон билан таъминланганлик даражаси 120 фоизни ташкил этмоқда.
“Бугун маҳалламиздаги 1020 та хонадонда 5700 та аҳоли истиқомат қилади,-дейди МФЙ раиси Камолдин Холжўраев. – Филиал билан муносабатларимиз жуда яхши, биздан тез-тез келиб хабар олиб туришади. Суюлтирилган газ ҳам ўз вақтида келади. Фуқароларимизга ҳам айтганмиз, қанақа дардилар бўлса, мана менга айтинглар деб, шукр мана ҳамма муаммоларимиз аста-секин ечилмоқда. Маиший газ баллонлар бўйича навбатимиз келган экан, бугун баллонга муҳтож оилаларимизни яна 5 таси таъминланди. Газчи укаларимизга раҳмат.”
“Ҳудудгаз Андижон “МЧЖ матбуот хизмати