Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлда «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 421-сонли қарорни қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатда белгиланишича:
а) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Транспорт вазирлиги – I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – кичик ҳажмли кемалар бўйича;
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари – ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;
б) I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;
в) аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига:
а) икки ой муддатда:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг бланкаларини Марказий банкнинг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида тайёрлашни ташкил этиш;
б) амалдаги кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижалари бўйича алмаштириш;
в) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги маълумотлар ОАВ орқали кенг ёритилиши таъминлаш вазифаси топширилди.
Талабгор кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (тест синовлари, суҳбат (билет асосида), кемани бошқариш бўйича амалий имтиҳон) топширади.
Имтиҳонлар натижалари бўйича талабгорларга кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.
Гувоҳномалар ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди ҳамда у берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга амал қилади.
Қарорга мувофиқ, аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳ. НЕЪМАТОВ,
Шаҳрихон тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи.