БОТУЛИЗМДАН САҚЛАНИНГ!

Саломатлик

Овқатдан заҳарланишларнинг энг оғир шакли ботулизм бўлиб, унинг қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган ва узоқ муддат тупроқда спора ҳосил қилиб сақланиб қолади. Бу микроб ҳавосиз муҳитда кўпаяди, масалан консерва маҳсулотларида. Унга ошқозон шираси таъсир қилмайди. Ривожланган микроблар ўзларидан илон заҳридан бир неча юз марта кучли токсин (заҳар) ишлаб чиқаради.

Ботулизм оғир кечиши ва унда ўлим кўрсаткичлари юқорилиги сабабли касалликка қарши жиддий чоралар кўрилишини талаб қилади. Бу касалликни мураккаб томони шундаки, уни грипп сингари эмлаб ёки дизентерия сингари антибиотиклар билан даволаб бўлмайди. Касаллик белгилари намоён бўлганда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш талаб этилади.

Л. ЖУСУПОВ,

 Шаҳрихон тумани ФВБ инспектори.  

Добавить комментарий