АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар асосида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш мақсадида Шаҳрихон туманининг   3-сектори ҳудудида ҳам белгиланган тартибда иш ташкил этилмоқда.

Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлик қилаётган мазкур секторда   14 та МФЙлар  мавжуд бўлиб, улардаги  8671 та хонадонда 47 минг 542 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Ҳудудда 18-30 ёшдагилар  8705 нафарни,  30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар эса 4310 нафарни ташкил этади.

Шу кунга қадар ишчи гуруҳлари томонидан ҳудуддаги  243 та хонадонда сўровнома ўтказилиб, меҳнатга лаёқатли бўлган 18-30 ёшдаги 260 нафар ёшлар,  214 нафар 30 ёшдан юқори аёллар рўйхати шакллантирилди.

Бу жараёнда аниқланган муаммолар таҳлил этилиб,  уларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилаётир. Мисол учун, ўрганишларда Бирлашган МФЙ, Бирлашган кўчасида яшовчи М.Пайзуллаевнинг  ишсизлиги аниқланган эди.  Ушбу фуқарони “Барака 055” МЧЖга ишга жойлашишига кўмаклашилди. Шерқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи  Ш. Шерматовга  тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириши учун  150 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Хулоса қилиб айтганда, сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бир кўчасида уйма-уй юрилиб, ёшлар ва аёлларнинг муаммолари, қизиқиш ва имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбирлар белгиланяпти.

 

________________

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги

матбуот хизмати

Добавить комментарий