МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

Ўзбекистон

Бугун Шаҳрихон тумани «Ватанпарвар» ташкилоти биносида 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир «Мардлар қўриқлайди Ватанни» шиори остида ёшлар, мактаб ўқувчилари ва туманда мавжуд 76 та маҳалладан келган ёш оилалар иштирокидаги мусобақага айланди.

Тадбирда Шаҳрихон тумани 24-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўзига хос ҳарбий чиқишлари билан кўпчиликни қойил қолдирди.

Улар маҳорат билан ҳосил қилган пирамида ва энг юқоридаги Ўзбекистон байроғи ҳамманинг эътибор марказида бўлди.

Бундан ташқари ёш йигитлар турникда тортиниш, анжимания шартлари бўйича беллашдилар.

Аёллар ўртасида мерганлик маҳоратини аниқлаш бўйича ўқ отиш мусобақаси бўлиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, Шаҳрихон туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи, Халқ таълими бўлими ва Болалар ва ўсмирлар спротини ривожлатириш бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган бугунги тадбир байрам олдидан барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Рустамбек АРАББОЕВ.

 

Добавить комментарий