БУЮК ШОИРНИНГ ТУҒУЛГАНЛИГИГА 580 ЙИЛ ТЎЛДИ Қизиқарли ҳабарлар 9 февраля, 20219 февраля, 2021 shahriLeave a Comment on БУЮК ШОИРНИНГ ТУҒУЛГАНЛИГИГА 580 ЙИЛ ТЎЛДИ Бағоят кенг ер курраси ва ниҳоят қадимий инсоният оламида ёзув урф бўлгандан буён яшаб, ижод этган қалам соҳиблари шунчаки кўпки, ҳисобига етолмайсиз. Булар ичида асрлар залворига парвосиз, доимий барҳаёт, табаррук сиймолар борки, ҳануз жаҳон аҳлининг ҳар хонадонига қадирдон ва ҳар бир китобхонга сирдош. Буюк ўзбек мутафаккир шоиримиз ҳазрат Алишер Навоий ана шундай унутилмас сиймолардан бири. У ХV аср Ўрта Осиёда ўзаро тахт талашишлар, диний тасаввуф авжга чиққан бир даврда яшаб ижод этган. Бу даврда давлат тили ҳисобланган форс-тожик тили кўкларга кўтариб мақталиб маҳаллий тил – туркий ғализликда камстилар эди. Навоий ўзининг “Муҳокаматул луғотайн” асари билан бунга қаттиқ зарба берди. Ўз она тили бўлмиш турк тилини ғоят сўзга бойлиги, латифлиги, гўзаллигини ўз асарлари билан жаҳонга намоиш қилди. Бунинг далили биргина “Чор девон”нинг ўзидаги бадий юксак, сермазмун, бир-бирини такрор қилмаган 44901 мисра ғазал, ҳар бири бир девонга тенг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” бир қанча қасидалар ва номалар…Алишер Навоий форсий тилни билмаганлигидан шундай қилмади, балки бу билан ўз халқини, ўз тилини улуғлади, юксак ватанпарварлик, халқпарварлик намунасини кўрсатди.Навоий форс, араб тилларини ҳам мукаммал билган. Унинг форсча ғазаллари форс ширларини ҳам лол қолдиргани маълум.Буюк шоир дарий (форс-тожик) тилида ижод этади ҳам, “Девони Фоний” девони бу тилда ҳам Навоийнинг юксак маҳорати ва сўнмас талантининг ҳайкали бўлиб қолди.Навоий гарчи “Хамса” яратувчиларнинг кенжаси бўлса ҳам, ўз “Хамса”сининг мукаммаллиги билан устозлардан ўзиб кетди. Бундан ташқари, у ёзган “Мезонул авзон”, “Мажолисун нафоис” каби илмий асарлари ҳам адабиётимиз хазинасининг дурдонаси, тенгсиз бойлиги бўлиб қолди. Шунинг ўзидан кўриниб турибдики, Навоий хассос шоир, давлат арбобигина эмас, тилшунос, адабиётшунос, этнограф, астроном, геолог, кимёгар — ҳар томонлама етук олимдир.Навоий ўз фаолиятида бутун истеъдодини халқ фойдасига, меҳнаткаш омма манфаатларига хизмат қилдиришга қаратади. Шоир ўз асарлари билан халқ оммасининг шодлигига ҳамдам, қайғусига қайғудош бўлди. Ҳақсизлик, адолатсизлик зулмни лаънатлади, халқнинг орзу-армонини, келажакка бўлган ишончини куйлади.Навоий асарлари оргиналлиги, ҳаётийлиги, нозик, лутф, нафис ўхшатишлар, теран фалсафий умумлашмаларга бойлиги билан, ғоявий юксаклиги билан халқ муҳаббатини қозонган бўлса, ихчам, равон, сермазмунлиги билан кўп байтлари мақол, матал даражасига кўтарилганки, ҳануз халқ жонли тилининг ҳам кўркидир.Шоирнинг муҳим тарбиявий аҳамиятга эга бўлган асралари ҳам борки, уларда инсон шахсининг ҳар томонлама баркамол бўлиши: илм олиши, кичикларга меҳр, катталарга ҳурмат кўрсатиш, ёрга садоқатли бўлиш, ҳимматли, тўғрисўз бўлиш ғояларини олға суради. Ватан таркини бир нафас айлама,Яна ранж, ғурбат ҳавас айлама.Бошни фидо айла ато қошиға,Жисмни қил садқа ано бошиға…Тун кунунгга айлагали нурпош,Бирисин ой айла, бирисин қуёш…Кимки улуғроқ анга хизмат керак,Улки кичикроқ анга шафқат керак.Йигитликда йиғ илмнинг мағзини,Қарилик чоғи ҳарж қил ани. Бу мисолларнинг ўзиёқ Навоий асарларининг қай даража мукаммаллиги, сержилолиги, ҳаётийлигидан далолат бериб туради. Ишқий ғазалларида эса ёр, маҳбубанинг руҳсори-жамолини, нозу адосини тарифлаб, меҳр, вафо орзусини, ҳижрон дардларини гоҳ ҳазил, гоҳ ўйноқи, шўх сатрларда баён этади.Даврнинг ситамлари, подшоҳлар, амалдорлар зулмини қоралайди, тарки дунёчиликни, тасаввуфни тарғиб қилувчи дин аҳлларига зарба беради.Чуқур лиризм, самимият, инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган ҳар бир мисра, ҳар бир сўз улуғ шоиримизнинг буюк таланти, нафосати юксак даҳосидан дарак бериб турибди.. Лекин бу жуда қисқа сана. Унинг ўлмас хотираси минг йиллар оша яшайди. Аббос СУЛТОНОВ,журналист.