ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ижтимоий-сиёсий

Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши асосан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ. Шу билан бирга, божхона маъмуриятчилиги соҳасида мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар бартараф этилмоқда. Амалдаги божхона тартиб-таомиллари Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа қатор халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча молиявий ва вақт бўйича сарф-харажатларни қисқартиришга ҳаракат қилинмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этишлари ва инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш, улар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                        24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582-сон Фармони билан Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими тўлиқ режимда жорий этилди. Фармонга биноан 2018 йил 1 декабрдан бошлаб “сариқ” ва “қизил” йўлаклар ишга туширилди. 2019 йил 1 мартдан бошлаб “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилди.

Божхона назоратини амалга оширишнинг шакл ва усулларини танлаб ўтказиш, бунда хавф даражаси паст бўлган, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қулай шароитлар яратиш, божхона расмийлаштируви учун сарф бўладиган вақтни кескин қисқартириш, коррупцияни олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда божхона органларида жаҳон амалиётида қўлланилаётган хавфни бошқариш тизими жорий этилди.

Мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол қилиб божхона маъмурчилиги соҳасидаги халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган талабларга жавоб берадиган инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди. Бугунги кунда республикада ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга бўлган 32 та юридик шахс божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда. Мазкур институтнинг жорий этилиши божхона тартиб-таомилларининг янада соддалаштирилишига, божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

                                                             Андижон вилояти божхона бошкармаси

                         Асака ташки иктисодий фаолият божхона пости инспектори   

                                    божхона хизмати лейтенанти Кодиров Дилёрбек

Добавить комментарий