у ҳолда ишончли ва қулай бўлган банклар хизматларидан фойдаланинг!
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент Шаҳрихон тумани ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний фаолият фош этилди. Унда ўрта махсус маълумотли, 46 ёшли Ҳусан Азизов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қонунга хилоф равишда валюта айирбошлашлик билан шуғулланиб, 100 АҚШ долларини сотаётганида қўлга олинди. Қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги, оилали, уч нафар фарзанди борлиги инобатга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддаси билан кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган пуллар эса мусодара қилинди.
Яна бир ҳолатда эса 57 ёшли Умаржон Эсонов 200 АҚШ долларини “қора бозор”да сотмоқчи бўлганида ушланди ва унга нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддаси билан кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган маблағлар эса, мусодара қилинди.
Б. ҲАСАНОВ,
Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими инспектори.