МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ

Ўзбекистон

Туманимизда Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг кучли ёғингарчилик оқибатида табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уни бартараф этиш чора-тадбирларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш борасидаги билимлари, кўникма ва амалий ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида  махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия, туман ободонлаштириш бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси, туман ирригация бўлими, туман механизациялаш йиғма командасидан 15 та техника ва 100 нафар қатнашчи иштирок этди.

Ўқув машғулоти асносида   Дўлан МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Мазгилсой” сув тармоқларида ёғингарчилик оқибатида сув сатҳи кўтарилиши, чиқиндиларнинг тўпланганлиги сабабли сув тиқилиши натижасида содир бўлган фавқулодда вазиятни бартараф этиш  бўйича  жараён  амалий тарзда намойиш этилди.

Ф.ҲАКИМОВ,               туман ФВБ мутахассиси.                              

Добавить комментарий