Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш тақиқланган бўлишига қарамасдан, ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида айрим фуқароларнинг бу тартибга риоя қилмаётганликлари ҳолатлари учраб турибди. Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Андижон вилояти бошқармаси Шахрихон тумани Қўриқлаш бўлими ва туман ИИБ ходимлари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Республика Махсус комиссияси қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида туманимиз «Деҳқон бозори» ва бошқа жамоат жойларида дезинфекциялаш ишларининг доимий тарзда йўлга қўйилганлиги ҳамда фуқароларнинг карантин талабларига риоя қилишлари доимий назорат қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад, кимнидир жазолаш ёки уларнинг вақтини олиш эмас, балки белгиланган тартиб-қоидаларга барчанинг бирдек амал қилишини таъминлашдан иборат.
Шундай экан, «кўринмас бало» ёнимизда, шу боис, тартиб-қоидаларга риоя қилиб, ниқоб тақишни унутмайлик. Зеро, соғлигимизни асраш кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқдир.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати