Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар фуқаролик муомаласи иштирокчилари билан боғлик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш билан бевосита боғлиқдир. Бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиётда xусусий мулкнинг мавқеини ошириш, xусусий мулкдорлар синфини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш, бозор инфратузилмаси институтларини ташкил этиш, рақобат мухитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш айни кунда долзарб масалалардан хисобланади.
Дархақиқат, ижтимоий хаётимизнинг барча сохаларида туб ислохотлар амалга оширилди. Иктисодиётнинг либераллашуви, кенг кўламли ислохотларнинг олиб борилиши кишиларнинг тафаккури, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бормоқда, ўз мулкий ва шаxсий хуқуқларини химоя қилиш борасида амалий кўникмаларга эга бўлмоқда.
Бунинг натижасида мамлакатимиз, шахар ва қишлоқларимиз қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб , ишлаб чиқариш ва саноат жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг таркиби тубдан янгиланиб, юқори теxнологияларга асосланган замонавий корxоналар ишга туширилиб, ишлаб чиқариш модернизация ва диверсификация қилиниб, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлиги сезиларли ошди.
Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг юридик жихатдан тенглигига асосланган мулкий, шаxсий ва ташкилий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда, шаxслар ўртасидаги ўзаро алоқаларни шартномавий усулда тартибга солишда, ижодий фаолиятни ҳуқуқий мухофаза қилишда фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар мухим ўрин тутади. Зеро, у кундалик амалга оширадиган фаолиятимиз, ўзаро мулоқотлар, ташкилий-xўжалик алоқалари, моддий ва маънавий эхтиёжларимизни қондириш каби кўплаб хаётий муносабатларни тартибга соладиган, ўрганадиган ҳуқуқ сохаси саналади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислохотлар ва туб ўзгаришлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан xорижий давлатлар хамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва xорижий резидентлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни динамик характери бошқа давлат хизматчиларига бўлгани каби давлат божхона хизмати ходимларига нисбатан хам янгидан-янги қатъий талаблар кўймокда.
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётган ушбу кунларда, божхона хизмати ҳам энг олдинги сафда туриб, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, давлат бюджетини божхона тўловлари ҳисобига тўлдириш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, товар-моддий бойликларнинг чегаралар орқали ноқонуний олиб ўтилиши, контрабанда ва божхона қоидаларининг бузилишига қарши курашиш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, божхона органлари мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсат яъни тадбиркорлик фаолияти субъектларига кенг имкониятлар яратиш, уларнинг хуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва мустахкамлаш, уларга кўрсатиладиган давлат хизматларининг самарадорлигини оширишда мухим ўрин тутади. Бугунги кунда иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ташқи савдони ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этиш, ички товар ишлаб чиқарувчилар ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, давлатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда божхона қонунчилигини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, уни янада соддалаштириш устида кенг қамровли ишлар давом эттирилмоқда. Бир сўз билан айтганда божхона органлари тадбиркорлар ва давлат ўртасида мустахкам кўприк вазифасини ўтайди. Шундай экан, хар бир божхона ходими ўзига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан, астойдил адо этиш орқали давлат сиёсатининг тўғри амалга оширилишида иштирок этади. Божхона тизимини ислоҳ қилиш, божхона органларида кадрлар сиёсати стратегиясини тубдан ўзгартириш, божхона ва унинг атрофидаги инфратузилмани янгилаш ва халқаро меъёрларга мувофиқ ривожлантириш бўйича режали ишлар давом эттирилмоқда.
Биз эса юртбошимиз таъкидлаганларидек, ватанпарвар ва фидоий бўлишимиз, юксак касб маҳоратини эгаллашимиз ва ўз масъулиятимизни янада оширишимиз керак.
Андижон вилояти божхона бошкармаси
Асака ташки иктисодий фаолият божхона пости катта инспектори
божхона хизмати капитани Норқулов Умарали.