“ФЕРМЕРГА МАДАД” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА МУАММОЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

Қишлоқ хўжалиги

Шаҳрихон тумани  адлия бўлимига “Соҳибкор” фермер хўжалиги раҳбари А.Комилов мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2019 йил
27 апрель кунги 834-Қ2-сонли қарорига асосан мазкур хўжаликнинг ижара шартномаси қайта расмийлаштирилганлиги, жами ер майдони 9,5 гектар этиб белгиланганлиги, туман ҳокимининг қарорида хўжаликнинг раҳбари сифатида А.Комилов эмас, балки М.Мусаев исмли шахс кўрсатилганлиги, ҳолат юзасидан  3 йилдан буён турли ташкилот ва идораларга қилган мурожаатлари ҳал бўлмаётганлигини билдириб, бу масалани ижобий ечим топишига амалий ёрдам сўраган.  

Мазкур мурожаат туман адлия бўлимининг иш юритувига олиниб, уни ўрганиш давомида «Назармаҳрам» массивида боғдорчилик йўналишида фаолият юритиб келаётган «Соғибкор” фермер хўжалиги билан туман ҳокими ўртасида тузилган узоқ муддатли ер участкасини ижарага олиш шартномасига кўра туман ҳокимининг 2008 йил 8 апрелдаги 70-Қ-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилганлиги, 2008 йил  8 апрелдан бошлаб 2021 йилнинг 28 сентябрь кунига қадар “Соҳибкор” фермер хўжалигига А.Комилов раҳбарлик қилиб келаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ўрганиш давомида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 27 январь кунги 66-сонли хулосасида “Назармаҳрам” массивидаги “Соҳибкор” фермер хўжалиги раҳбари сифатида А.Комиловга фермер хўжалигини ташкил қилиш учун ер участкасини ажратиш бўйича ижобий хулоса берилганлиги,  бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январь кунги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарорига асосан Комилов Абдумухторга ер майдони қўшиб берилиши юзасидан Шаҳрихон туман ҳокими томонидан чиқарилган 2019 йил 27 апрел кунги 834-К2-сонли қарорда “Сохибкор” фермер хўжалигини юритиш А.Комиловга эмас,   М.Мусаевга юклатилганлиги кўрсатилиб, хатоликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига зарур ҳужжатлар ҳамда маслаҳатлар юборилиб, туман ҳокимининг 2019 йил 7 апрель кунги 834-Қ2-сонли қарорига тузатиш киритилиб, “Соҳибкор” фермер хўжалигининг раҳбари А.Комиловнинг 3 йилдан буён ҳал бўлмаётган муаммоси ижобий ҳал этилди.

                                                                                                                                                                                                 Б.САИДОВ,

 Шаҳрихон тумани адлия бўлими

 бошлиғи.

Добавить комментарий