ШАҲРИХОНДА ЎТГАН САЙЁР СУДДА 15 НАФАР МАҲКУМГА ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Ижтимоий-сиёсий

Шаҳрихон туманида Андижон вилоят суди судьялари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида  ташкил этилган мулоқотларда ариза ва шикоятлар юзасидан тегишли тавсиялар берилиши баробарида, мурожаатлар ижросини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қабул килинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти хусусида ҳам тушунтириш берилди.

Учрашув доирасида сайёр суд ўтказилди. Жумладан, туман ички ишлар бўлими пробация органи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чикилиб, хатоларидан тўғри хулоса чиқарган 15 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддаси билан муддатидан илгари жазодан озод этилди.   

Добавить комментарий