Шаҳрихон туманининг Янги Ваҳим массивида жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида Шуҳратбек Йўлдошев раҳбарлик қилаётган “Янги замон мебеллари” хусусий корхонаси томонидан замонавий МДФ эшик-ромлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхона фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати 850 миллион сўм бўлган мазкур корхонада бир йилда 5500 тадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади. Энг муҳими, бу ерда 22 нафар ёшлар доимий иш билан банд бўлдилар. Туман ҳокими Ҳ.Дадахонов, туман прокурори Б.Худойбердиев ва туман ИИБ бошлиғи А.Исламовлар бугун ушбу корхонада бўлиб, унинг фаолияти ва тадбиркорнинг келгусида ишга туширадиган лойиҳалари билан танишдилар.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати