“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ОММАВИЙ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туманида ҳам кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун туманда ўтказилган “Эко-акция”да вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, туман фаоллари, ёшлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари иштирок этдилар. Нуронийларнинг дуо-фотиҳалари ва эзгу тилаклар билан бошланган ҳашарда йўл бўйлари, ариқ-зовур четлари, бўш турган майдонлар, аҳоли хонадонларига қарағай, павлония, арча каби манзарали ҳамда мевали ниҳоллар, фермер хўжаликлари дала майдонлари бўйларига тут кўчатлари экилди.
Бу каби кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Добавить комментарий