МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯ ГАШТИ

Ижтимоий-сиёсий

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасига асосан “Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.

Кўрсатиб ўтилган имтиёздан фойдаланиш мақсадида Хонобод шаҳар адлия бўлимига фуқаро А.Солиев мурожаат қилиб, ишлаб келган корхонасида ходимларнинг штат бирлиги қисқартирилгани учун ишсиз қолиб, муддатидан олдин 58 ёшида пенсияга чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Фуқаронинг мурожаати асосида адлия бўлими томонидан қонунда белгилаб ўтилган ҳуқуқлардан фуқаро томонидан фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабига таянган ҳолда, фуқаро А.Солиевга 58 ёшида пенсига чиқишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Адлия бўлимининг мурожаат асосида қилинган ишлари натижасида фуқаро А.Солиев ўз тенгдошлари орасида биринчи бўлиб пенсионерга айланди.

Б.НАЗИРОВ,

Хонобод шаҳар адлия бўлими бошлиғи.

Добавить комментарий