
Шаҳрихон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни пайтда туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бошчилигида масъул ташкилотлар вакиллари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари, маҳалла аҳли иштирокида техникалар ёрдамида Қум маҳалласи ҳудудида бўш турган майдонларни хас-ҳашаклар, турли чиқиндилардан тозалаш, бу ерларга ҳамда йўл бўйларига оммавий кўчат экиш ишларига киришилди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати