Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Шаҳрихон тумани бўлими томонидан тумандаги 6-умумтаълим мактабида «Соғлом жамият — оила таянчи» мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбир ЎзННТМА ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 70 млн. сўмга молиялаштирилган «Соғлом ва мустаҳкам оила — жамият таянчи» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.