АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН МАКТАБЛАРДАГИ КАДРЛАР ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Ижтимоий-сиёсий

Андижон шаҳар адлия бўлимига шаҳар халқ таълими бўлими томонидан мактаблардаги кадрлар хизмати ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари паст белгилангани натижасида тўланмаган иш ҳақларини ундиришда  амалий ёрдам беришни сўраб 44 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларга кўра, олий маълумотли ходимларнинг лавозим разрядлари – 7-разряд, олий маълумотли бўлмаган ходимларнинг лавозим разрядлари – 6-разряд этиб белгиланган.

Бироқ, мурожаатдаги важлар ўрганилганда, Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан мактаблардаги 44 нафар кадрлар хизмати ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари  паст белгиланиши натижасида жами 58 млн сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақлари тўланмаганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасига кўра, шаҳар адлия бўлими томонидан умумтаълим мактабларнинг 44 нафар кадрлар хизмати ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жами 58.644.000 сўм миқдорида тўланмаган иш ҳақи пулларини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига аризалар киритилиб, суд буйруғи тартибда мажбурий тўланадиган бўлди.

Озодбек ҒОФУРОВ,

Андижон шаҳар адлия

бўлими бошлиғи.