Ўзбекистонда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланган бўлиб, фаол маҳалла бу – катта тушунча. Фаоллик фақат маҳалла ҳудудини, инфратузулмасини обод қилиш эмас, балки шу маҳаллада яшовчи аҳолини, кекса-ю ёшни жамиятда фаол бўлиши, юртга нафи тегиши, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши, билимли ва салоҳиятли бўлиши демакдир.
Шунга кўра, Асака туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 99-сонли “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича Асака тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида мониторинг тартибида ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомда фуқаролар йиғини раиси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсатсия пул тўловларини тўлиб бериш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади деб кўрсатилган бўлсада, лекин Асака туманида мавжуд бўлган жами 74 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан 2021 йилнинг 1-, 2-, 3- ва 4- чорак якуни бўйича коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этиладиган кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини Асака тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига киритилмаганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, мазкур Низомда “Фуқаролар йиғини раиси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсатсия пул тўловларини тўлиб бериш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади” деб кўрсатилган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Асака тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдимнома киритилди ва натижада ўз вақтида мазкур қарор ижросини таъминламаган 60 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раисларига “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўланилди ҳамда фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлиб бериш юзасидан таклифлар киритилиб, 2022 йилнинг 1- чорак якуни бўйича Асака тумани ҳокимлиги томонидан жами 41 нафар фаол кўча боши ва уйбошиларини рағбатлантириш мақсадида коммунал хизматлар учун компенсация пул тўловлари тўлиб берилиши белгиланди.
У.Обиджонов,
Асака тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси.