АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ОТМГА КИРИШ УЧУН ТАВСИЯНОМА БЕРИЛАДИ

Жамият

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

— кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

— тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

— турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

— ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

— 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

— ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Б.САИДОВ,

Улуғнор тумани адлия бўлими бошлиғи.