ДАВЛАТ МУЗЕЙЛАРИГА СОАТ 22:00 ГАЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ БЕРИЛАДИ

Жамият

“Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–261, 27.05.2022 й). қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан:

давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади;

заруратга кўра, давлат музейлари тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;

пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади;

давлат музейларига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

Давлат ташкилотлари ва муассасалари ўзлари ишлаб чиқараётган янги турдаги муҳим маҳсулотлардан намуналарни давлат музейларига бепул беради.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси ташкил этилади.

“Мозийга саёҳат” дастури доирасида, жумладан:

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат музейларига бепул киритилади;

“Дафтар”ларга киритилган фуқароларнинг темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларида туриш харажатлари тўлиқ ҳажмда тегишлича “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан қопланади.

Б.САИДОВ,

Улуғнор тумани адлия бўлими бошлиғи.