ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Ижтимоий-сиёсий

Туманимизда  «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси доирасида фуқароларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб келинмоқда. Шунингдек, ушбу қонун талабларига бўйсунмаган шахсларга нисбатан суд тартибида қонуний чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Қурбоновдан ундирувчи С.Қурбонованинг 2 нафар фарзанди учун 65.000.000 сўм алимент пули ундирилди. Натижада икки нафар вояга етмаган боланинг моддий, маънавий, ижтимоий ҳимояси давлат ижрочилари томонидан таъминланди.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани судининг 2022 йил  6 ва  8 июнь кунги қарорлари билан ўзининг фарзандлари учун алимент пулларини тўламаган И.Мўминов ва Р.Абдураҳмоновларга нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддаси билан ҳар иккисига тарбиялаш ва қонун талабларига амал қилишлари учун одил суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Бўлим томонидан соҳага оид ишлар туманнинг мутасадди идоралари билан ҳамкорликда маҳалла кесимида манзилли равишда олиб борилмоқда.

М.АКБАРОВ,

 МИБ Шаҳрихон тумани бўлим бошлиғи.