ЁШЛАР – ЁРҚИН КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ БЎЛИШИ КЕРАК

Жамият

Жорий йилнинг 7-июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 310-сон қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ҳамда масалалар ечими юзасидан ҳар йили Ёшлар куни арафасида Ҳукуматнинг дастури, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларининг алоҳида ҳудудий дастурлари қабул қилинади. Мазкур дастурлар ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат бўлади.

         Ҳужжат билан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури” тасдиқланди. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • “ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти” тамойили асосида ташаббус олимпиадасини ўтказиш, ёшлар билан “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш;
  • кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгаракларни тизимли равишда ташкил этиш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;
  • ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларинингнинг ролини кучайтириш чора-тадбирларини белгилаш.

Ҳукумат томонидан ёшлар сиёсатига жиддий аҳамият берилмоқда лекин бу борадаги ишларда сусткашликлар мавжуд.

Давлат органлари ва ташкилотлари барча бўғинларидаги раҳбарлар ёшлар масалаларига жиддий аҳамият бериши, қўл остидаги ёш ходимларга “Устоз-шогирд” анъаналирага мос равишда йўлбошчилик қилиши, уларнинг шахси ва ишчанлик қобилиятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, рағбатлантириши, умид ва ишонч бера олиши керак. Ёшлар келажак бунёдкори, шу сабабдан уларнинг билимли, жасоратли, шунингдек бахт-саодатли бўлиши таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқ даркор, шунда улар айнан ёрқин, тараққий этган келажакнинг бунёдкори бўла оладилар.

         Ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси фаолият олиб бормоқда. Жамоат ташкилотларида ҳам ёшлар етакчилари, ёшлар ишларига масъул хизматчилар бор. Ушбу масъуллар тадбирбозлик, қарсакбозлик қилмасдан, аниқ мақсадга етишни кўзлаган стратегик лойиҳалар билан ёшларни бошини бирлаштиришини замон тақазо қилмоқда. Келгучида (ҳозирги вақтда ҳам) етук, кечли кадрларга эҳтиёж бўлади, ана шундай кадрарни етиштириш аввало ота-оналарнинг, маҳалланинг, мактаб ва олий таълим муассасаларининг, давлатнинг ва жамиятнинг, бир сўз билан айтганда барчамизнинг бурчимиздир.

Асака туман юридик

хизмат кўрсатиш маркази

бош юрисконсулти  Д.Урманова