Мазкур лойиҳанинг 1-моддаси 19-бандига мувофиқ Конституциянинг 41-моддасида “Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга
кўмаклашади. Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотларига
ўқишга кириши учун мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган
ҳуқуқини кафолатлайди. Бепул умумий ўрта таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Умумий ўрта таълим мажбурийдир. Мактаб ишлари, мактабгача таълим ва тарбия давлат назоратида
бўлади. Таълим бўйича алоҳида эҳтиёжларга ва индивидуал имкониятларга
эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим
ва тарбия ташкил этилади. Давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатлайди. Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шарт-шароитлар яратади. Педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш
жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифасидир. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек
уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл
қўйилмас”лиги белгиланмоқда.
Шунингдек, Ҳар ким давлат таълим ташкилотларида танлов асосида бепул олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунда белгиланган доирада ўзини ўзи бошқариш, академик эркинлик, шунингдек тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга. Давлат илм-фанни ривожлантиришга, жаҳон илмий ҳамжамияти
билан илмий алоқалар ўрнатишга кўмаклашади билан 411-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Давлат хизматлари кўрсатилиши
устидан назорат қилиш бўлими,
бўлим бош маслаҳатчиси С.Хасанов