Мазкур лойиҳанинг 1-моддаси 23-бандига мувофиқ Конституциянинг 43-моддасида инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини
таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ва фуқаронинг Конституцияда ҳамда қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлайди. Ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли”лиги белгиланмоқда.
Шунингдек, 44-моддасида “Ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар бир шахс ўзининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун ўз иши ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан оқилона
муддатларда, тенглик, тортишув ва адолат принциплари асосида кўриб
чиқилиши ҳуқуқига эга. Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли”лиги белгиланмоқда.
Юқоридагиларнинг барчаси фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоясини таъминлаб, мурожаат қилиш ҳуқуқлари кафолатланмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бош маслаҳатчиси Х.Амирхамзаев