ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ НЕЧА МАРОТАБА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН?

Жамият

Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳолини рўйхатга олиш 1897 йилларда ўтказилиб, мазкур жараён аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш ҳамда ўлим каби демографик жараёнларни қамраб олган.
Кейинчалик, Ўзбекистон ҳудудида 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989-йилларда ҳам рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилган. Бундан кейинги мустақиллик йилларида, яъни Ўзбекистон республикасида бу каби тадбир ўтказилган эмас.
Мустақилликдан сўнг республикамиз ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш биринчи марта 2023 йилда бўлиб ўтади ва кейинчалик ҳар 10 йилда амалга оширилади.
Aҳолини рўйхатга олишнинг ҳуқуқий асоси мавжуд бўлиб, 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Aҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бунга хизмат қилади. Мазкур қонун (АРО) бўйича мустақиллик йилларида қабул қилинган илк қонун бўлиб, жараёндаги муносабатларни тартибга солади. Мазкур қонунга кўра, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ижтимоий бурчи саналади.