ҒЎЗА ПАРВАРИШИ АВЖ ПАЛЛАДА

Ўзбекистон

Шаҳрихон тумани, Янги Ваҳим массивидаги “Олимжон Бадалов” фермер хўжалигида ғўза парваришидаги долзарб юмушларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда Андижон пахтачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда туман қишлоқ хўжалиги  бўлими мутахассислари томонидан ғўзага ишлов бериш, чеканка қилиш, суғориш, ҳашаротларга қарши курашиш каби вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Семинар асносида, мазкур хўжаликда олиб борилаётган ишлар ўрганилиб,  мутахассис ва фермерлар ўзаро тажриба алмашдилар.  

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати