БЎСТОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ 2022 ЙИЛ 6 ОЙЛИК САРҲИСОБИ.

Ижтимоий-сиёсий

Бўстон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон қарори билан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан
2022-йил 1-ярмида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

         Хусусан, бўлимга жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ташкилотлари ва муассасаларидан жами 516 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 133 таси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан юборилган. Келиб тушган хат ва ҳужжатларнинг 353 таси ижроси таъминланган, 162 таси маълумот учун қабул қилинган, 12 таси қолдиқ бўлиб ўтган ва уларнинг ижроси назоратга олинган.

Жумладан,

Норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан: 

Адлия бўлимига 2022-йил 1-ярмида туман ҳокимлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун 7 та қарорлар лойиҳаси тақдим этилган бўлиб, қарор лойиҳаларига ижобий хулосалар берилди.

Шунингдек, 2022-йилнинг 1-ярмида ҳокимликда норма ижодкорлиги фаолияти соҳасида йил давомида мониторинг ўтказиш йўли билан қабул қилинган ҳоким қарорлари ва фармойишлари, Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари ўрганилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 29 та таклифлар ишлаб чиқилди. 

Ҳуқуқни қўллаш соҳасида ўтказилган назорат тадбирлари бўйича:

Бўлимнинг 2022-йилнинг 1 ва 2-чоракларига мўлжалланган иш режалари асосида 32 та давлат органлари ва ташкилотларда 9 та ўрганишлар ҳамда 31 та мониторинг тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирлари натижасида 674 дан ортиқ қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳамда хато-камчиликлар аниқланди.

Мазкур қонунбузилишлари соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, туман ҳокимлигига 7 та, молия бўлимига 17 та, давлат солиқ идораларида 18 та, ер ресурслари ва давлат кадастри идораларида жаъми 30 та, СЕО ва ЖСХда 49 та, меҳнат идораларида 29 та, таълим муассасаларида 226 та, соғлиқни сақлаш муассасаларида 61 та, “Ўзтрансгаз” АК туман филиалида               9 та, “Ўзбекенерго” АЖ туман филиалида 7 та ва бошқа ташкилотларда жаъми 674 та қонунбузилиши ҳолатлари тўғри келади.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан бўлим томонидан аниқ ва кескин таъсир чоралари ўз вақтида қўлланиб борилмоқда.

Хусусан, аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 136 та тақдимномалар киритилиб, давлат органлари ва ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги юзасидан 166 та Огоҳномалар берилган.

Ҳуқуқий тарғибот йўналишида:

Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда маҳалларларда уйма-уй юриш йўли орқали ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасаларда инсон ҳуқуқларига оид, коррупсия ва ҳуқуқбузарлик профилактикасига оид, гиёҳвандлик ва оғуфурушликка қарши курашишга ҳамда ушбу салбий холатларни олдини олишга оид 651 та манзилли тағибот тадбирлари амалга оширилди.

Шундан 250 таси маҳалларда, 187 таси таълим муассасаларида, 187 таси меҳнат жаъмоаларида, 27 таси бошқа жойларда ўтказилди. Амалга оширилган тағибот тадбирлари даврида 5565 нафар тингловчилар қамраб олинди.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жараёнида жами 27 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар (ариза ва шикоятлар) келиб тушган.

Мурожаатларнинг 24 таси ҳал этилган бўлиб жумладан, мазкур мурожаатларнинг 12 таси (50 фоиз) қаноатлантирилиб, 12 та мурожаатлар бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилган.  

Мурожаатларни ўрганиш натижасида судларга 54 та (2.519.199.000 сўмлик) даъво ариза ва аризалар киритилиб, барча аризалар судлар томонидан қаноатлантирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда туманда ҳуқуқни қўллаш фаолияти ва норма ижодкорлиги йўналишлари бўйича ишларни кучайтириш борасида самарали ишлар ташкил этиб келинмоқда.

Бўстон туман адлия бўлими

бошлиғи  С.Салохиддинов