ШАҲРИХОН ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон

Мустақиллик куни тантаналари Шаҳрихон туманида ҳам кенг нишонланди. Туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган асосий байрам шодиёнаси барча шаҳрихонликлар ҳамда меҳмонларга чексиз қувонч бахш этди.
Байрамона безатилган ўйингоҳда ўтказилган тадбирга нуроний отахон ва онахонлар, туман фаоллари, ёшлар вакиллари таклиф этилди. Тантанада туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилаётган улкан ютуқ ва марралар, ҳаётимизда рўй бераётган туб ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритди ва барчани қутлуғ айём билан табриклади.

Шундан сўнг туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” мавзусидаги байрам концерти намойиш этилди. Ҳаётимиз қувончи бўлган жажжи болажонларнинг, турли спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритаётган иқтидорли спортчиларнинг чиқишлари байрам қатнашчиларига завқ-шавқ улашди. Айниқса, Жасмин, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Хумора каби эстрада хонандалари томонидан ижро этилган Ватан, ёшлик ва
севги-муҳаббатни мадҳ этувчи қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Мустақиллик байрами тантаналари оқшомга қадар давом этиб, мушакбозлик билан якунланди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
(https://t.me/shahrixontumani)