ҚУШҚЎНОҚ ОБОД БЎЛМОҚДА

Жамият

Қушқўноқ маҳалласи Шаҳрихон туманининг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Мазкур маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. МФЙ фуқароларининг уюшқоқлиги натижасида дастлаб, 770 метр масофадаги кўча (300 млн. сўм) асфальтланди. Шунингдек, 1 та янги трансформатор, 123 та замонавий бетон таянчлар ўрнатилиб, 3480 метр электр тармоғи тортиш ишлари (460 млн. сўм) ҳамда лойиҳа қиймати 800 млн. сўм бўлган мини-стадион қурилиши якунига етказилмоқда. Шу билан бирга, узунлиги 990 метр (381 млн. сўм ) ички йўллар асфальтланди.
Қушқўноқликларнинг 2,5 км. масофадаги кўчани (1 млрд. 200 млн. сўм) асфальтлаш бўйича лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги босқичида ғолиб бўлди. Бугун ушбу маҳаллада туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, МФЙ фаоллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Нуронийларнинг дуо-фотиҳалари билан ҳудуднинг ободлигига хизмат қилувчи янги лойиҳа бўйича навбатдаги амалий ишлар бошланди.