ИМТИЁЗ ВА СУБСИДИЯЛАР

Ижтимоий-сиёсий

Андижон вилояти Бўстон тумани молия бўлими, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2022 йил 7 декабр кунги 06/27-33/280-сонли топшириқ хати хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил    18 ноябрдаги 02-РА 1/1-1749-сон топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида ўтказилган 75-сонли йиғилиш баёнининг  1-бандида берилган вазифалар ижроси юзасидан қуйидагиларни ёзиб маълум қиладики.

Бўстон туман худудида қонунчиликда белгиланган имтиёз, субсидия ва компенсация тўғрисида аҳоли ва тадбиркорларни тўлиқ хабардор қилиб бориш мақсадида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида тасдиқланган графиклар асосида семинар ва давра суҳбатлар ўтказиш бўйича туман хокимлиги ва тегишли ташкилот ходимлари иштирокида масъуллар тайинланган бўлиб, ушбу графикка асосан бошқа худудларга нисбатан мавжуд имтиёз ва субсидиялардан етарли даражада фойдалана олмаётган ҳудудларга чиққан ҳолда белгиланган ҳар бир имтиёз, субсидия ва компенсация тўғрисида аҳоли ва тадбиркорларни тўлиқ хабардор қилиб бориш мақсадида ўқув семинарлари ва давра сухбатлари ўтказилиши йўлга қўйилди.

И.Хожакбаров:
Бўcтон туман молия бўлими
 биринчи ўринбосари