УЙДА ҚОЛИНГ!

Жамият

“Уйда қолинг!” шиори остида  Шаҳрихон тумани Давлат хизматлари маркази барча турдаги Давлат хизматларини ёки Давлат хизматлари марказлари орқали олинаётган барча хизматларни фуқароларимиз уйдан чиқмаган ҳолатда ўзи мустақил равишда олиши мумкин эканлигини эслатиб ўтади.

Бунинг учун энг аввало Сиз, ONE.ID.uz сайтидан электрон рақамли имзоингизни рўйхатдан ўтказишингиз керак бўлади. Бундан сўнг my.gov.uz  сайтига кирган ҳолда шахсий кабинетингиз орқали юридик ва жисмоний мурожаатларини йўллаш орқали фойдаланишингиз мумкин бўлади.

my.gov.uz дастурига жуда кўп давлат хизматлари интеграция қилинган бўлиб, ҳозирда аҳолини эҳтиёжида кўп учраётган яъни, кадастр хизмати идораси билан боғлиқ масалалар, коммунал хизмат, ички ишлар, ФҲДЁ соҳасидаги  ва шу каби бошқа турли хил хизматлардан электрон тартибда фойдаланиш имконияти мавжуд.

Агарда Сиз, юридик шахс сифатида озиқ-овқат ва миллий таомларни етказиб бериш хизматлари фаолияти билан шуғуллансангиз, my.gov.uz  электрон ҳамкорлик тизими орқали электрон мурожаат йўллаб, автотранспорт воситаларига рухсатнома (стикер) бериш бўйича хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар! Ҳозирги кунда уйдан чиқмаган ҳолда  my.gov.uz  сайти орқали электрон хизматлардан фойдаланинг .

Ғолибшер Одилов,

Шаҳрихон тумани Давлат хизматлари

маркази бош  мутахассиси, 3-даражали юрист.

Добавить комментарий