ШАҲРИХОН ТУМАНИНИНГ ВАҲИМ МАҲАЛЛАСИДА ДУНЁГА КЕЛГАН УЧ НАФАР ЭГИЗАК соғлом улғаймоқда

Ўзбекистон

 

Туманимизнинг Ваҳим маҳалласида яшовчи Умиджон ва Нилуфарой Иномовлар оиласида шу йил 27 июнь куни бирйўла уч чақалоқ – бир қиз, икки ўғил дунёга келганди. Бахтиёр ота-она илк туғилган фарзандларига Фотима, Ҳусанбой ва Иномжон исмларини қўйишди.
Айни кунда чақалоқлар соғлом ва тетик бўлиб, меъёрда ўсмоқда. Болалар ва уларнинг онаси доимий тиббий назоратда.
— Гапнинг очиғи, турли шов-шув ва гап-сўзлар кўпайишини хоҳламадик, — дейди чақалоқларнинг бобоси Қаҳрамон Маматисақов. – Шунинг учун матбуот ва оммавий ахборот воситаларига ҳам хабар бермадик. Аллоҳга беадад шукр, бугун набираларим соғлом улғаймоқда. Оила аъзоларимиз билан уларнинг атрофида парвонамиз. Бир сўз билан айтганда хонадонимизда бирданига уч эгизак туғилганидан жуда хурсандмиз. Илоҳо, улар сиҳат-саломат, умрлари узун бўлсин, эл-юртга камарбаста инсонлар бўлиб вояга етишсин!
Суратда: уч эгизак бобоси, бувиси ва онаси билан.

Рустамбек АРАББОЕВ,
“Шаҳрихон” мухбири.

Добавить комментарий