ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ИТТИФОҚИГА АЪЗО БЎЛИШИ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИ ВА БОЖХОНА ХИЗМАТИ БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚ

Ижтимоий-сиёсий

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015-йил 1-январдан Россия ташаббуси билан расман фаолият бошлаган халқаро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда иттифоққа Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусия аъзо мамлакатлар ҳисобланади.

Шу билан бирга иттифоқ ва Ветнам ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланган.

Иттифоққа аъзо бўлган мамлакатлар қуйидагиларга эга бўлишади:

  • маҳсулотлар, яъни товарлар ҳаракати эркинлиги;
  • хизматлар ҳаракати эркинлиги;
  • капитал ҳаракати эркинлиги;
  • мигрантлар, яъни ишчилар ҳаракатланиши эркинлиги.

Ушбу омиллар эркинлигини таъминлаб, ягона божхона тизимига эга бўлган ягона иқтисодий ҳудуд шакллантирилиши керак.

Иттифоққа аъзо бўлинса Ўзбекистон учун қуйидаги имконият эшиклари очилади:

  • Иттифоқ ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида бозор иқтисодиётига асосланган «соғлом» рақобат яратилиши ва бунинг эвазига умумий иқтисодиёт ва унинг тармоқларида бир қатор янги тармоқларнинг пайдо бўлиши ва фойдалилик коефетсенти кам бўлган тармоқларнинг тугатилиши ёки модернизатсия қилинишига эришамиз;
  • ўзаро иқтисодий алоқалар кучайиб, фан, маданият, маориф, санъат, халқлар ўртасида муносабатларнинг янада ривожланишига ва туризм тараққиётига эришамиз;
  • товар моддий бойликларнинг ҳаракатида турли хил тўсиқларнинг йўқолиши, хом-ашё тез ва осон ҳаракатланиши эвазига маҳсулотлар таннархининг арзонлашишига эришамиз;
  • ишлаб чиқариш қуввати ошиб, бюрократик тўсиқларнинг йўқолиши иқтисодиётларнинг ўсиши эвазига аҳоли яшаш даражаси ва даромадларининг кўпайишига эришамиз;
  • замонавий технологияларнинг кириб келиши билан барча тармоқларнинг автоматлаштирилган ахборот алмашиш ва маълумотларни қайта ишлаш дастурий таъминотлари интегратсиялшувига эришамиз;

Бироқ шу билан бирга ЁИИ аъзолик бизга бир қатор қуйидаги зарарларни олиб келиши мумкин.Уларни қуйидагича келтиришимиз мумкин:

Иттифоқ амалда Россиянинг ташқи бож сиёсатини ўзида акс этган бир томонлама эркин бозор ҳудуди бўлиб, Жаҳон савдо ташкилотига кирганимиз тақдирда ҳам Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон каби божларни кўтаришга мажбур бўламиз. Бу эса юртимизга келадиган техника ва технологиялар нархи қимматлашувига сабаб бўлади.

Илмий таҳлиллар асносида Арманистон ва Қозоғистоннинг ЁИИ га кириши уларнинг иқтисодига манфий таъсир кўрсатгани борасида таҳлиллар ҳам мавжуд.

Иттифоқнинг ташкилий тузилма сифатида заифлиги яъни аъзо давлатлар Евроосиё комиссиясига, хусусан, иттифоқ қоидаларини бузган давлатни иттифоқ судига бериш каби ўта муҳим ваколатни тақдим этишмаган. Натижада, ЁИИ аъзо мамлакатлар ўртасида юзага келадиган, рақобатни бузиш ҳолатлари бўйича юзага келадиган низоларни бартараф эта олмайди. Евроосиё комиссияси ЁИИ битими қоидаларининг қандай ижро этилаётгани ҳақида умумий назоратни амалга оширгани ҳолда, қоида бузилишлари бўйича аъзо давлатларни хабардор қилади, холос. Бу эса халқаро ҳуқуқда ҳеч қандай ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиниши деб баҳоланмайди.Бироқ, Европа иттифоқи суди қарорлари ташкилот аъзолари учун мажбурий характерга эга.

Хулоса шундан иборатки Ўзбекистон Республикаси ЁИИнинг Ветнам билан тузган эркин савдо битими каби эркин савдо битими тузиб аъзоликни қабул қилиб, ЁИИ аъзо давлатлари билан мавжуд эркин савдо битимларини янада чуқурлаштириб Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириб Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги эркин савдо ҳамкорлигига эътибор қаратган ҳолда Европа иттифоқи ва ЖСТ билан музокараларни жадаллаштириши керак. ЖСТга аъзоликнинг бозоримиз ва саноатимизга қандай таъсир қилишини тадқиқ қилиш, кейин, лозим бўлса, ЁИИга аъзолик масаласини кўтариш керак деб ўйлайман. Зеро бизнинг асл мақсадимиз мамлактимиз аҳолисининг турмуш даражасини енгиллаштириш ва уланинг эҳтиёжлари ва талабларидан келиб чиққан ҳолда давлат сиойсатини олиб боришдан иборат. Биз барчамиз бу борада чуқур ўйлаб таҳлил қилиб муаммолар ва ютуқларни биргаликда таҳлил қилиб халқ миқёсида ушбу масалани хал қилишимиз керак.

Дилёрбек ҚОДИРОВ,

Асака ташқи иқтисодий фаолият божхона пости инспектори.

Добавить комментарий