ТАКРОРИЙ САЙЛОВ

Ижтимоий-сиёсий

8-сон                                                                   2021 йил “23” март

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИХОН ТУМАН КЕНГАШИ

16-НАЗАРМАХРАМ САЙЛОВ ОКРУГИДА ТАКРОРИЙ САЙЛОВ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

2021 йил 14 мартда халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловларда 6867 нафар сайловчидан 4914 нафари ёки 71,5 фоиз сайловчилар қатнашди.

2021 йил 14 мартда бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра 16-Назармахрам сайлов округи депутатлигига қўйилган номзодларнинг ҳеч қайси бири 50 фоиздан ортиқ овоз олмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 16-Назармахрам округ сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

1. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашининг 16-Назармахрам сайлов округи депутатлигига қўйилган номзодларнинг биронтаси 50 фоиздан юқори овоз олмаганлиги сабабли, такрорий сайлов ўтказилсин.

2. Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгаши 16-Назармахрам сайлов округи депутати сайлови 2021 йил 4 апрель кунига белгилансин ва такрорий сайловга қўйилган депутатликка номзодлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.     

3. Сайловни ўтказиш округ сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссияси таркиби аъзоларига топширилсин ҳамда тарғибот ишларини юқори савияда ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

4. Мазкур қарор туман сайлов комиссиясиг юборилсин.

5. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш 16-Назармахрам округ сайлов комиссияси котиби Х.Кимсанова зиммасига юклатилсин.

16-Назармахрам округ

сайлов комиссияси раиси                                                    У.Юлдашев.

Илова:

Добавить комментарий