ТАДБИРКОРЛИКНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ

Ижтимоий-сиёсий

Жамиятдаги иқтисодий жараёнларда ижтимоий шерикликнинг ўрни ва моҳияти бу давлат томонидан белгиланган муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни юқори самарали миқиёсда ва мақсадли бажарилишини таъминловчи инновацион ва фақат бозор муносабатларига хос иқтисодий категория ҳисобланади. Бунақа муносабат давлат бошқарувининг барча бўғинларида мунтазам амал қилиб турувчи, ижтимоий-меҳнат муносабатларини икки ва уч томонлама жамоа шартномалари шаклида, музокаралар якунида муросага келинган муносабатлар деб қабул қилиниши мумкин.

Ҳозирги замон технологияларини жорий этиш оддий меҳнат жараёнини камайтириб, мураккаб ва кўпроқ ижодий меҳнат жараёнини кенгайтириб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини компьютерлаштириш орқали ишчи-ходимларни юқори самарадорли меҳнатга мажбурлаш ўрнига уларни борган сайин моддий ва манъавий рағбатлантиришни тақозо этади. Ҳозирги илғор хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки (Япония, Ғарбий Европа), рағбатлантириш услубларини кенгайтириш аввалам бор ҳар бир ходим жамоани бошқаришда ижтимоий шериклик принциплари асосида фаол иштирок этиб, янги меҳнат нормаларини ишлаб чиқиб уларни қатъий тадбиқ этиб, унумли меҳнатни ташкил қилишда ҳамда унинг унумдорлигини баҳолашда бевосита қатнашиши таъминланади.

Бошқарув назарияси ва амалиётининг оҳирги хулосаларидан бири жамиятда ва корхона жамоасидаги менежмент тизими асосини фақат инновацион ижтимоий шериклик ғоясигагина эга бўлган муносабатлар бўлишини тасдиқламоқда.

Ижтимоий шериклик муносабатлари – иқтисодиётдаги бозор муносабатларининг либераллашуви ва унинг чуқурлашуви шароитида интеграциялаш элементи сифатида иқтисодиётнинг барча бошқарув бўғинларида ўзига яраша ҳусусиятлари ва шаклларига эга бўлиб, ўз вазифалари ва инновацион  ҳаракатлари билан ажралиб туради.

Ижтимоий шериклик муносабатларининг инновацион ҳаракатлари қуйидаги мақсадларга қаратилган:

биринчи навбатда ишчиларни ишлаб чиқариш жараёнида самарали меҳнатни такомиллаштириб боришга;

иккинчи навбатда жамоавий шартномаларни пухта музокаралар натижасида ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган давлат дастурларига мос холда мухокамадан сўнг қабул қилиш;

учинчи навбатта тайёрланган жамоавий шарномаларни миллий иқтисодиётнинг барча бошқарув бўғинларида (Республика, вилоят, туман, соҳа ва ҳудудий миқиёсда) қабул қилинишини таъминлаш ва ижросини назорат этиш.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳозирги инновацион тенденцияларга ўтиш даврида Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган давлат тадбирларини амалга ошириш давридаги бир пайтда ижтимоий-меҳнат соҳасидаги институционал тизими ва қонунчилик асосларини такомиллаштириш борасида ёлланма ишчилар, бизнес вакиллари ва давлат идораларининг манфаатларини оптимал тарзда шакллантиришни фақат ижтимоий шериклик принциплари ёрдамида аҳоли билан очиқдан очиқ мулоқот натижалари якунига кўра инновацион ғояларга асосланган қарорларни қабул қилиш томонлар ўртасида мақсадли самара бериши мумкин

Хулоса қилиб айтганда, миллий иқтисодиётда инновацион жараёнларга ўтиш даврида ижтимоий шериклик муносабатларининг фаолият мақсади ва мазмуни қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

— меҳнат соҳасидаги муаммо ва низоларни асосан мулоқот ва муроса қилиш йўли билан ҳал этиш;

— давлатнинг ижтимоий – иқтисодий сиёсати муаммоларини ҳал қилиниш негизида ишчиларни даромад миқдорларининг ошиб бориши кўзда тутилиши;

— ижтимоий адолат талабларидан келиб чиқиб, ижтимоий-меҳнат муносабатларидаги айрим меъёрий талабларни, маош миқдорларини, иш вақти давомийлиги ва айниқса муносиб меҳнат шароитларини ижтимоий шериклик муносабатларининг асосий субъекти сифатида кўрилиши зарур;

— ижтимоий-меҳнат соҳасида инсон меҳнатини умум башарий қадриятларидан энг улуғи сифатида таъкидлаб бориш зарур;

— ёлланма ишчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш тизимида бевосита ва фаол иштирок эта олишини таъминлаш зарур.

                                            Андижон вилояти божхона бошкармаси

                         Асака ташки иктисодий фаолият божхона пости инспектори   

                  божхона хизмати катта лейтенанти Маматов Иброхимжон

Добавить комментарий