ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАР ВА ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Жамият


Мамлакатимизда ёши улуғ инсонлар, жисмоний имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак беришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Зеро, Конституциямизнинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади” деб белгилаб қўйилган.
Туманимизда ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан ногиронлиги бўлган шахслар, ёши улуғ кексаларга фуқаролик паспортини уларнинг уйига бориб топшириш йўлга қўйилган. Бўлимиз ходимлари бунинг учун зарур бўлган расм ва бармоқ изларини олишга мўлжалланган мобиль қурилма воситасини аҳоли хонадонларига олиб бориб, хизмат кўрсатаётир. Жумладан, туманимизда истиқомат қилувчи 22 нафар ана шундай фуқароларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга биометрик паспортлар тантанали тарзда берилди.
— Давлатимиз томонидан ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан жуда ҳам хурсандмиз,-дейди Д.Абдумуталипов. — Мутахассислар имкониятим чекланганлигини ҳисобга олиб, мобиль қурилма ёрдамида уйимда тез фурсатда қулай хизмат кўрсатди. Ҳеч қандай ортиқча оворагарчилик, қийинчиликлар бўлмади. Уларнинг беминнат ёрдами билан янги фуқаролик паспортига эга бўлдим. Бундай эътибордан мамнунман!

Ш.БУРХАНОВ,
Шаҳрихон туман ИИБ миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи.

Добавить комментарий